Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЪРИФАТЛИ АЁЛ—ЖАМИЯТИМИЗ САОДАТИ

×

 2023-03-07 22:36:41    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Табрик-мурожаатнома

Биз, аёл зотига Аллоҳ яратган мавжудотларнинг энг мўъжизакори, дея таъриф берадилар. Зеро, ОНА—авлодлар давомийлигининг кафили. Жамиятимиз тенг ярмини тоифамиз вакиллари ташкил этсалар, иккинчи ярмини ҳам она дунёга келтириб, оёққа қўйиб, тарбиялаб, элга қўшади. Муқаддас саҳиҳ Ҳадиси шарифда бежиз “Жаннат оналар оёғи остидадир” дея битилмаган.

Бугуннинг аёли нафақат авлодлар давомийлиги, балки барча соҳа тараққиёти барқарорлигининг ҳам энг ишончли кафилидир десак, асло муболаға эмас. Табиатан жонсарак аёларимизни иқтисодиётнинг ҳам, сиёсатнинг ҳам, маънавият ва маърифатнинг ҳам энг олдинги қаторларида кўрамиз. Бу, албатта Ўзбекистонимизда Президентимиз раҳнамоликларида аёлларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар шарофатидандир. Лекин, ким бўлганимизда ҳам биз, аёлларга жамиятимиз асоси бўлган оила қўрғонининг меҳрибон, айни пайтда талабчан бекаси, тарбиячиси сифатида қарайдилар. Умидли эртамиз биз билимли, интилувчан, ўзининг, демакки, юртининг бирини-икки қиладиган этиб тарбиялаётган авлоднинг салоҳиятига боғлиқ эканлигини ёдимиздан чиқармайлик.

Эҳтиром айёми бўлмиш баҳор байрами билан табриклаш баробарида Сизга мурожаат қилишни жоиз билдик, МЎЪТАБАР БУВИЖОНЛАР!

Бошидан иссиқ-совуқни ўтказган Сизлардек кайвонилар фарзандларимизни тинчлик, хотиржамликнинг қадрига етишга, яратиб берилаётган имкониятлардан, Аллоҳ берган умрнинг фурсатларидан эзгу мақсадлар учун фойдаланишга, осойишта ўтган ҳар кунимизга шукроналикка ўргатишга қодирсизлар. Шукроналик хонадонга ҳам, юрту элимизга ҳам файзу баракот олиб келишини Сизлардан-да яхши биладиганлар бўлмаса керак.

МУНИС ОНАЖОНЛАР, МУҲТАРАМА ОПА-СИНГИЛЛАР!

Баҳорий насим билан кириб келаётган байрамингиз муборак бўлсин! Оналари бедор хонадоннинг, демакки, жамиятнинг эркаклари шижоаткор, фарзандлари оқил, эл-юртнинг бағри бутун, тараққиёти бардавом бўлади. Юртимизнинг тинчлиги, ободлигига кўзлар тегмасин. Фарзандларимиз юриш-туриши, таълим-табияси, жамиятдан ўз ўрнини топишига аввало биз масъул эканимизни унутмайлик. Уларни ижтимоий тармоқлардаги олди-қочди маълумотлар домидан асраш, шу азиз юртига, онажон халқига беминнат хизмат қилишга қодир қилиб тарбиялаш Яратганнинг, қолаверса, эл-юртнинг олдидаги бурчимиз эканини бир лаҳза бўлса-да унутмайлик!

АЗИЗ ҚИЗЛАРЖОН! 

Баҳорни бошлаб келадиган байрам ҳудди Сизлардек гўзал, Сиз каби латофатли, аём муборак! Сизнинг салоҳиятли, билимдон, тадбиркор, ҳунарманд бўлиб, оилани муқаддас билиб камол топишингиз учун давлатимиз раҳбари нимаики зарур бўлса, муҳайё этмоқда. Бу ғамхўрликка, эътиборга муносиб бўласиз, деган умиддамиз. Ёшликнинг олтинга топилмас фурсатларини фақат эзгу амалларга бахш айланг. Ана шундагина умидли эртангизга ишонч билан боқасиз.

Барча-барчангизни баҳор байрами билан яна бир бора табриклаб, шу азиз юртимизни ёмон кўзлардан асрашда ҳамжиҳатликка чақирамиз.

Марямхон ЮЛДАШЕВА,

Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram