Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

8-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-03-07 16:00:29    283

PDF юклаш
Чоп этиш



Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони

Яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳор мўътабар оналаримиз, лобар опа-сингилларимизнинг қутлуғ айёмлари билан бошланади. Шу кунларда туманимизда ҳам 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун туманимизнинг муҳташам “Истиқлол” маданият саройида 8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туманманимизда барча жабҳаларда хусусан, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат олиб бораётган аёлларимиз, қизларимиз, шунингдек, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков сўз олиб фидойи, меҳридарё хотин-қизларни байрам билан чин дилдан қутлади ва бундан кейинги машаққатли аммо шарафли фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, тадбир давомида Соҳибахон Аминовага “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғаси тантанали равишда топширилди.

Туман маданият бўлимининг ҳушовоз хонандалари томонидан куйланган қўшиқлар байрамга ўзгача кайфият улашди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ хофизи Илхом Иброхимов, таниқли санъаткорларимиз Баходир Мамажонов, Абдужалил Қўқонов ва “Наво” гуруҳининг чиқишлари ҳам тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

Байрам тадбири “Ўқчи саройи”да давом этиб, аёлларимиз учун байрам дастурхони ёзилди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир табриклар, куй-қўшиқ ва рақслар билан давом этди.

 


















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram