Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

8-МАРТ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-06 21:03:43    145

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Тиббиёт бирлашмасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда барча муассасалардан таклиф этилган 100 нафардан зиёд аёллар иштирок этишди.

Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тиббиёт бирлашмасида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган ходимларга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, улар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Барча тавсия этилган тадбир иштирокчиларига касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Тадбир байрамона кўтаринки руҳда ўтказилди.

Яна шундай тадбирлардан бири туман ахборот-кутубхона марказининг Ёшлар ишлари агентлигидаги филиал кутубхонасида бўлиб ўтди. Ахборот-кутубхона марказида эса “Ёш китобхон” ва “Ёш мусаввир” тўгараги аъзолари иштирокида “Онажоним-меҳрибон” номли адабий-бадиий кеча ва расмлар танлови ташкил этилди. 




 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram