Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР ТАЛАБИ 

×

 2023-03-06 15:43:03    142

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳунар — ҳунардан ризқинг унар

Қўштепалик дўппидўз Ахлидил Саидхўжаева водию воҳани дўппи билан таъминлаётган қўли гул ҳунармандлардан. Дўппидўз тайёрлаётган дўппилар хатто қўшни давлатлар Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонгача етиб бормоқда.

У салкам ярим асрлик фаолияти давомида юзлаб шогирдларни камолга етказиб, Қийқи маҳалласидаги 70 дан зиёд аёлни доимий иш билан таъминлади. Дўппидўзлар сулоласини давом эттираётган Ахлидил Саидхўжаева Марғилоннинг ўзига хос дўппиларини ўз шогирдлари – қизлари, келинлари ва касаначи аёллар билан биргаликда нозик дид соҳибларига етказиб беряпти. Шу ўринда эътироф этиш жоизки, Қийқи маҳалласидаги жуда кўплаб аёллар дўппидўзлик, ё тўн тикиш, ёки тикувчилик, қўйингки, ҳунармандчиликнинг қайсидир тури билан машғул.



- Оилада 8 та опа-ука бўлсак, барчамиз дўппичилик билан шуғулланамиз, Аллоҳга шукур кам бўлмаяпмиз, - дейди Ахлидил Саидхўжаева. - Нега десангиз дўппи тикиш, тайёрлаш ҳам тирикчилик, ҳам энг савобли ва шарафли ишдир. Чунки ҳамюртларимиз қўл меҳнатимизни эъзозлаб  азиз бошларига кийиб юришади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram