Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” САМАРАСИ: МУАММОЛАР БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2023-03-06 12:35:17    109

PDF юклаш
Чоп этиш



Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.

Қўштепа туманида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фуқаролар эса бу жараёнда ўз фаоллигини кўрсатиб, таклифлари қўллаб-қувватланаётганидан мамнун бўлмоқда.

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этишди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ўтган йили  Оҳанг кўчасида 1.5 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 1 дона сув қудуғи қазилди ва 1 дона сув минораси, 1 дона сув насоси ўрнатилди. Шунингдек, 1 дона трансфарматор, 10 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 359 метр 10 кВ кучланишли электр тармоғи тортилди.

Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида Маънавият кўчасида 1 дона трансфарматор ўрнатилиб 1300 метр 0.4 кв ва 200 метр 6-10 кв тармоқ тортилиб, 23 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. Бадиш кўчасида ҳам 1 дона трансфарматор ўрнатилди. 7 та кўчадаги 13 километрга яқин йўл асфальт қилинди.

– “Ташаббусли бюджет” бизга жуда маъқул келди, – дейди Ғиштмон МФЙ раиси А.Абдужалилов. – Қарангки, ўз муаммомизни телефонда овоз бериш йўли билан ҳал қила олдик. Қувонарлиси, аҳоли “Ташаббусли бюджет” туфайли маҳалламизга кирган ободликдан хурсанд.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram