Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА БАҲОРГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА 

×

 2023-03-04 09:32:44    154

PDF юклаш
Чоп этиш



Баҳор… Нақадар ёқимли, қалбларга илиқлик, кўнгилларга орзу-умид бағишловчи сўз бу. Фасллар номлари орасида энг нафис, энг гўзал, талаффуз этилишида ҳам ўзгача маъно бордай гўё. Назаримизда инсон она табиат билан яқинлигини айнан шу дамда яққол ҳис этади.

Ҳар йили баҳор фасли келиши билан юртимизда Наврўз таоми ҳисобланувчи сумалак тайёрланади.

Баҳорнинг илк кунларидаёқ, сумалакнинг хушбўй ҳиди эса теварак атрофни забд этади. Одамлар самимият билан бир бирларини табриклашади. Бундай тароват фақат Ўзбекистонимизга хос.

Айни кунларда Қўштепа туманидаги маҳаллаларда баҳорги тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Йўлдошобод маҳалласида истиқомат қилувчи опа-сингилларимиз иштирокида ўтказилди. Маҳалла аёллари миллий анъана ва қадриятларимизни давом эттириб, дошқозонда сумалак қайнатишди. Тадбирда маҳалла аёллари билан бирга туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари  ҳам иштирок этишди.

Бу тадбирдир чинакам сумалак сайлига уланиб кетди. Опа-сингилларимиз ҳамда тадбирнинг жажжи иштирокчилари томонидан миллий ва қардош халқларнинг куй-қўшиқлари, келин салом, шунингдек қизиқарли ўйинлар ташкил этилиб, барчага эсда қоларли лаҳзаларни туҳфа этди.

Сумалак сайли кун давомида катта дошқозон атрофидаги ўйин-кулгу ва хурсандчилик билан юқори кайфиятда давом этди.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram