Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-03 17:43:02    123

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Йўлдошобод маҳалласидаги Муҳаббатхон Хайдаровларнинг хонадонида Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева иштирокида кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалладаги хотин-қизлар билан очиқ мулоқот– сайёр учрашув ташкил этилди.

Тадбирда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида  ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш,  доимий иш билан таъминлаш ҳамда оилавий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш борасидаги таклифлар билдирилди.

Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева томонидан батафсил жавоб берилди.  

Ушбу тадбир маҳалла аёлларининг сумалак сайлига ва ўйин-кулгуларига уланиб кетди.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram