Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БИТТА ТИКУВ МАШИНАСИДА ИШ БОШЛАГАН АЁЛНИНГ ЭНДИ КЎПЛАБ ШОГИРДЛАРИ БОР
2023-03-02 11:23:09 160
Аёли эъзозланган юртда қут-барака бўлади
Қўштепа туманининг Карнайчи маҳалласида яшовчи Хафизахон Охунжонова иш фаолиятини битта тикув машинаси билан ўз хонадонида бошлаган эди. Юртимизда аёлларга берилаётган имкониятлардан фойдланиб 20 миллион сўм кредит олди. Шундан сўнг унинг фаолияти ривожланиб, ҳунарини устоз-шогирд анъаналари асосида, қизларига, келинларига ва маҳалладаги ишсиз аёл-қизларга ўргата бошлади. Тикувчиларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлгани сабабли Хафизахоннинг устахонаси доимо ҳунар ўрганаётган аёл-қизлар билан гавжум.
Бундан ташқари касаначилик фаолиятини ҳам йўлга қўйган Хафизахон Охунжонова тайёр бичилган кийимларни тикиш учун тарқатиб беради. Маҳалладаги ўн нафарга яқин касаначи аёллар тиккан чокига қараб маош олишади.
Бугунги кунга келиб, Хафизахон ва унинг шогирдлари томонидан тикилаётган миллий адрас чопон, камзул ва кўйлаклар юртимиз бўйлаб ички бозорларда сотилмоқда. Қолаверса янги аёллар либослари дизайнини яратиш бўйича ҳам ижодий изланишлар олиб борилмоқда.