Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КИРГАН ТАДБИРКОРЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-03-02 08:19:13    136

PDF юклаш
Чоп этиш



Айни кунларда “Қумтепа” МФЙда “Қўштепа Роввот таъмир” оилавий корхонаси томонидан тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси якунига етказилмоқда. Бунинг натижасида корхонада асосан қурилишда муҳим хомашё бўлган тунука маҳсулотлари, бунга қўшимча равишда кенг ассортиментдаги дарвозалар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Ҳозирда бу ерда дастлабки босқичда ишлаб чиқарилаётган ранг-баранг турдаги тунука маҳсулотлари харидорларга жуда ҳам манзур бўлмоқда. Айни пайтда 15 нафар ёшларни доимий иш ўрни билан банд қилган тадбиркор лойиҳани тўла қувватда ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилган.

“Отабек Ойбек саховати” МЧЖ томонидан мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ҳам сўнгги қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти. Лойиҳа ташаббускорининг 5 миллиард сўм ўз маблағи сарфланиши ҳисобига корхонада офис ва хонадонлар учун мебель жиҳозлари ҳамда бунинг учун керакли аксессуарлар ишлаб чиқарилишига эришилади.

“Истиқбол” кичик саноат зонасида жойлашган “Target max” МЧЖда шуруп ва саморез маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 23,8 миллиард сўм маблағ жалб этилиб, 2022 йилнинг декабрь ойида ишга туширилди, Хитой давлатидан ускуна ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди ва ҳозирда синов тариқасида дастлабки ишлаб чиқариш жараёни олиб борилмоқда. Тадбиркор Улуғбек Раҳимжонов корхонада жаҳон андозалари даражасида қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Янги корхоналар фаолиятини ўрганиш мобайнида вилоят ҳокими тумандаги тўртта сектор раҳбарига бу каби тадбиркорлик субъектларини янада кўпайтириш ҳисобига Қўштепада ишсизлик даражасини кескин камайтириш ва аҳолининг муқим даромад манбаларини яхшилаш бўйича вазифалар юклади.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram