Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШГАН ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-03-02 08:13:57    235

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш асносида “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида янги ташкил этилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Ташриф доирасида “Соҳибкор” МФЙдаги Қўштепа тумани аниқ ва табиий фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаби тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 9,5 млрд. сўм бўлган ушбу таълим муассасаси энг сўнгги андозалар асосида бунёд этилган бўлиб, у тўлиқ янги инновацион технологиялар билан жиҳозланди. Ҳозирги кунда 5000 нафарга яқин талабгорлар ичидан саралаб олинган 336 нафар ўқувчилар аниқ ва табиий фанлар йўналишларида билим олишмоқда. Уларга 30 нафардан зиёд олий тоифали ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда.

Тантанали тадбирда рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар мактаб фаолияти ҳамда бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, муҳташам синф хоналарида ўқув жараёнларини бевосита кузатишди.

Ўқувчилар билан самимий суҳбатлашган вилоят ҳокими давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қурилиб, барча қулайликлар муҳайё этилаётган бундай мактабларда яхши ўқиб, билим олиш ҳамда юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган ўғил-қизлар бўлиб камол топиш зарурлигини таъкидлади.

Туманга ташрифи давомида Хайрулло Бозоров “Сой бўйи” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Aziz bolajon diyori” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. 150 ўринга мўлжалланган мазкур боғчанинг лойиҳа қиймати 2,7 млрд. сўмни ташкил этади. Айни пайтда муассасада 80 нафар болажонлар тарбияланмоқда.

Юзма-юз мулоқотда тадбиркор Ойбек Раҳматов мактабгача таълим муассасасини тўла қувватда ишга тушириш, юқори қаватларни жиҳозлаш, пардозлаш ишлари бўйича бизнес-режаси билан таништирди. Шу тариқа тадбиркорга кўмак бериш ва фаолиятини кенгайтириш мақсадида унга кредит ажратиш масаласини ўрганиб, ижобий ҳал этиш борасида масъуллар иштирокида аниқ вазифалар белгилаб олинди. 












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram