Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУДИНИНГ 108 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-03-01 15:37:03    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа туманида Зулфияхоним таваллудига бағишланган бадиий кечалар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Шундай тадбирлардан бири 4-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.

Тадбирда Зулфияхоним сиймоси гавдалантирилиб, ижодига оид шеърлар, қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига ҳавола этилди. Фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.

Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев ҳамда Маърифат тарғиботчилар раҳбари Д.Юсуповалар иштирок этишди.

Ҳудди шундай тадбирлардан бири 27-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида ҳам ёш китобхонлар ўртасида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллигига бағишлаб “Яна баҳор келди, сизни сўроқлаб...” номли давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида шоиранинг ҳаёти, ижоди ва асарлари тўғрисида сўз юритилди. 









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram