Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-01 08:19:00    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.






Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.





Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январь кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг Қўштепа тумани прокурори С.Акбаров “2022 йилнинг 12 ойида қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида”, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлонов “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2022 йил 12 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида” ҳисобот беришди.





Шунингдек, сессия давомида Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йилги ижроси юзасидан туман Молия бўлими мудири И.Акбаровнинг, Қўштепа туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги чора-тадбирлари тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.Эминовнинг ҳисоботлари ҳамда Қўштепа туманида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашеванинг ахбороти ҳам тингланди.



Кун тартиби бўйича сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram