Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРҲИСОБ: “ҲУНАРМАНД” УЮШМАСИ ҚЎШТЕПА ТУМАН БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2023-01-31 08:57:37    168

PDF юклаш
Чоп этиш



Аждодларимиз узоқ йиллардан буён миллий ҳунармандчилик билан шуғулланиб, рўзғорига қут-барака киритган, меҳнати ва яратган маҳсулоти билан одамларга наф келтирган. Бугунги кунда ҳам бу анъана давом этмоқда. Муҳими, ҳунармандлар ҳар жабҳада давлат ғамхўрлигини ҳис қилиб, маҳсулот яратмоқда. Қўштепа туманида фаолият олиб бораётган ҳунармандлар ҳам ўтган 2022 йил давомида самарали меҳнат қилдилар.



Қўштепа туманида 450 нафар ҳунармандлар фаолият олиб боради. Уларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил қилади. “Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа туман бўлими томонидан ўтган йили 70 нафар устага 350 нафар шогирдлар бириктирилди. 5 нафар “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшлар эса ўзларига берилган имкониятлардан фойдаланиб, ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйди.



“Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа туман бўлими томонидан 2022 йилда жами 300 тага яқин янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, ҳунармандлар сонини ошириш, уста шогирд мактабларини кўпайтириш, ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 100 та лойиҳа ишлаб чиқилди ва 25 та ҳунармандларга 850 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.



Қўштепада фаолият олиб бораётган ҳунармандлар ҳамда соҳада эришган ютуқларини яна давом эттиришимиз мумкин, лекин ўрни келганда уларнинг янги йилдаги режалари билан ҳам танишдик. Жорий йил давомида иш ўринлари сонини 1100 нафардан ошириш, уста ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган атлас ва адрас, аъло бахмал маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram