Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРҲИСОБ: ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

×

 2023-01-27 10:30:56    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири халқ фаровонлигини ошириш, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашни таъминлаш ҳисобланади. Қўштепа туманида кейинги йилларда бу борадаги ишларга катта эътибор қаратилиб, қишлоқ аҳлининг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам Давлат дастурлари ижросини таъминлаш, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш борасида 2022 йил мобайнида тизимли ишлар амалга оширилди. Туманда 2022 йил давомида 64.9 км 0.4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш линиялари, 17 дона трансформатор пунктлари қуриш, 46 дона трансформатор пунктлари ва 139,9 км 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш белгиланган эди.

Хусусан, Каттаболтакўл маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-427 ни юкламасини енгиллатиш учун 6 дона СВ-110-3.5 ҳамда 30 дона СВ-95-2.0 русумли темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-34а ни юкламасини енгиллатиш учун ўрнатилган ГКТП-250 кВАни 0.4 кВ узатмасига 21 та таянч ўрнатилиб, СИП кабеллари тортилди ва қурилиш ишлари якунланди.

Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-665 ни юкламасини енгиллатиш учун қўшимча ўрнатилган КТПМ-100 кВА ни 0.4 кВ узатмаси учун 54 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,4 км узунликда СИП кабеллари тортилиб, хонадонларни улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-267 ни 0.4 кВ узатмасини реконструкция қилиш учун 37 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-137 га қўшимча ўрнатилган КТПМ-100 кВА ни 0.4-10 кВ узатмаси учун 66 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, ҳозирда 10 кВ узатма қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-52 ни юкламасини енгиллатиш учун 1 дона КТПС-250/10/0.4 кВА русумли янги трансформатор пункти ўрнатилди. 10 кВ узатма учун 12 дона СВ-110-3.5 ва 0.4 кВ узатма учун 48 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, янги ўрнатилган ТП ва тармоқ ишга туширилди.

Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-153 ни юкламасини енгиллатиш учун эса 0,5 км 6 кВ ҳамда 1,6 км 0.4 кВ кучланишли тармоқ қуриб битказилди.

Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги Сардоба кўчасига 0,4 км 10 кВ ва 1,3 км 0.4 кВ янги тармоқ қуриб битказилди.

Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини Бехизор кўчасида 0,3 км 10 кВ ҳамда 1,1 км 0.4 кВ янги тармоқ қуриб битказилди. КТПС-160 кВА русумли трансформатор пункти ўранилиб, ишга туширилди.

Корхона тасарруфидаги 139,9 км 0,4-6-10 кВ электр узатиш тармоқларини ва 46 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 141 км тармоқ ва 51 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 297 км 0.4-6-10 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш линиялари дарахт шохларидан тозаланиб, жорий таъмирлашдан чиқарилди.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги томонидан электр таъминоти оғир бўлган Нурафшон МФЙ ҳудудидаги янги чекларга қуввати 250 кВА бўлган КТПС русумли трансформатор пункти олиб берилиб, ишга туширилди.

Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини Сардоба кўчасидаги мавжуд ТП-47/400 кВА ни юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПС русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ва 78 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 0.4 кВ кучланишли 1,6 км СИП кабель тармоғи тортилиб, аҳоли хонадонлари янги тармоққа уланди. Чинортепа кўчасидаги мавжуд ТП-119/250 кВА ни юкламасини енгиллатиш учун эса қўшимча КТПС русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ва 42 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 0.4 кВ кучланишли 0,98 км СИП кабель тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, аҳоли хонадонлари уланди.

Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини Дўстларобод кўчасидаги мавжуд ТП-258/160 кВА ни юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПС русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ва 72 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 0.4 кВ кучланишли 2,1 км СИП кабель тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, хонадонлар уланди.

Маҳаллалардаги қурилиш монтаж ишлари якунланиб, 700 дан ортиқ хонадонларда электр таъминотини яхшиланишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-408 сонли қарорига асосан, Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-275/160 кВА ни юкламасини енгиллатиш ва аҳоли томонидан ўрнатилган қўлбола таянчларни янгилаш учун қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ва 1,5 км узунликда янги тармоқ қуриш лойиҳалаштирилиб, 0,4-10 кВ тармоқ қуриш учун 92 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Туман марказидаги ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан таъминловчи “Халқобод” 6 кВ узатмасида юклама ортгани, узатмада ўта зўриқиш натижасида носозликлар тез-тез содир бўлаётгани сабабли, Халқобод, Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғиниларидаги хомийлар билан ҳамкорликда ПС “Очистная” 110/6 кВ дан 4,5 км узунликда 6 кВ кучланишли янги узатма қуриб ишга туширилди. “Халқобод” 6 кВ узатмасидаги юкламанинг бир қисми янги қурилган узатмага ўтказилиб, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш имконияти яратилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram