Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАБРИГИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-28 18:40:20    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил байрами олдидан Қўштепа туманининг ижтимоий ҳаётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилган нуроний меҳнат фахрийлари йўқланди.

Туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Турдали Кенжаевлар 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлишиб, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олишди.

Туман ҳокими Илёсбек Новиков вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг нуронийларимизга йўллаган Янги йил табрикларини ўқиб эшиттирди.

Ўз ўрнида кўпни кўрган нуронийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлишиб, дуода бўлдилар.

Шунингдек, бугун туман ҳокими Илёсбек Новиков 1-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиролиги бўлган фуқаролар холидан ҳам хабар олди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ва фарзандлари учун Янги йил совғалари улашилди. 












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram