Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

×

 2022-12-27 15:14:28    98

PDF юклаш
Чоп этиш



#Инсон_қадри_учун

Қўштепа туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлигини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу кунларда Шомирза ҳамда Шаҳартепа маҳалласидаги 5 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд ва беморларнинг даволаниши учун маблағ зарурлиги инобатга олиниб уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Туман ҳокими И.Новиков ва 3-сектор раҳбари Ш.Мавлоновлар бугун ушбу хонадонларда бўлиб беморлар холидан хабар олишди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзандлари учун янги йил совғалари, шунингдек хомийларнинг моддий ёрдамлари етказиб берилди.

Тумандаги “Шаҳартепа Шомирза” ММТПга қарашли “Хомидбек Давронбек” фермер хўжалиги раҳбари У.Хомидов, “Қаҳрамон Муродил файзи” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Марасулов ҳамда “Сулаймонбек Юсупов” фермер хўжалиги раҳбари О.Сулаймоновлар томонидан Шомирза ва Шаҳартепа маҳаллаларидаги 5 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга жами 16 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram