Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНДАГИ БАРЧА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2022-12-23 12:53:46 83
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябр кунидаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сон Фармонига мувофиқ вилоят ИИБ МваФРБ ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан фуқароларига ID-карталари ўрнатилган тартибда расмийлаштириб келинмоқда.
Ўтган йилларда Ўзбекистон Республикаси эски шаклдаги фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштириш жараёнларида узундан узоқ навбатлар ва талайгина муаммолар юзага келганлиги кузатилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида юзага келиши мумкин бўлган узундан-узоқ навбат кутиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарларини қўл остингиздаги ходимларни ўзларига тегишли амалдаги биометрик паспортларини амал қилиш муддатлари тугашини кутмасдан идентификация ID-картасига алмаштиришлик учун жойлардаги ўзларига қулай бўлган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим(бўлинма)ларига жалб қилишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
С.БУРХАНОВ,
Қўштепа тумани ИИБ МваФРБ бошлиғи майор.