Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ЖАРАЁН

×

 2022-12-19 09:31:47    91

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида аҳолини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 ноябрдаги “Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 670-ХДФУ сонли қарорига асосан Қўштепа туманидаги Қийқи МФЙ Сардоба кўчасида мавжуд ТП-47/400 кВА юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПС русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ва 78 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. Шунингдек, 0.4 кВ кучланишли 1,6 км СИП кабель тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.



Қийқи МФЙ Чинортепа кўчасида эса ТП-119/250 кВА юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПС русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ва 42 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 0.4 кВ кучланишли 0,98 км СИП кабель тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.

Шаҳартепа МФЙ Дўстларобод кўчасидаги мавжуд ТП-258/160 кВА юкламасини енгиллатиш учун қўшимча КТПС русумли, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ва 72 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 0.4 кВ кучланишли 2,1 км СИП кабель тармоғи тортиш ишлари ҳам бажарилмоқда.

Қурилиш монтаж ишлари ой якунига қадар бажарилиши натижасида 700 дан ортиқ хонадонларда электр таъминотининг яхшиланиши кўзда тутилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram