Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-12-16 14:50:29    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “Қўштепада ўқитувчи ва ўқувчилардан Қизил ярим ой жамияти учун пул йиғилмоқда” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Унда: “Ассалому алайкум, Элтуз. Қўштепа тумани ҳокими Қизил ярим ой жамиятига ўқитувчилардан 30 мингдан, ўқувчилардан 5 мингдан йиғишни буюрибди. Кам таъминланган ўқувчилардан олманглар дейилди. Шу шартми? Қиш кунида иситишни, қоринни ғамидан орттириб яна тўлов қилинглар дегани ота-оналарга айтишга бет борми? илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз” – дея шикоят қилинган. 

Ушбу мурожаат юзасидан Қизил Ярим Ой жамияти Қўштепа тумани ташкилоти қуйидагиларни маълум қилади: - “Фарғона вилояти ҳокимининг Фарғона вилояти Қизил Ярим Ой жамияти ташкилоти ҳисобига маблағ топшриш “Хайрия ўн кунлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 2022-йил 31-октябрдаги 421-11-0-Қ/22-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2022-йил 3-ноябрь куни 288-11157-Қ/22 қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг аҳолига инсонпарлик ёрдамини кўрсатиш бўйича олиб бораётган ишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда 2022-йилнинг 15-25-ноябрь кунлари давомида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятини Фарғона вилоят ташкилоти жамғармасига маблағ тўплаш “Хайрия ўн кунлиги” ўтказилиши муносабати билан ушбу қарорга асосан тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг маҳаллий ташкилоти ҳисоб-рақамига белгиланган тартибда ишчи-ходимларнинг ўз розиликлари билан аъзолик бадаллари ва хайрия маблағлари ўтказиб бериш тавсия этилган.

“Хайрия ўн кунлиги” ўтказилиши муносабати билан жорий йил ноябрь ойида Қизил Ярим Ой жамияти Қўштепа тумани ташкилоти томонидан тарғибот ишлари олиб борилган. Лекин, маблағ ўтказиш ихтиёрий бўлиб, хайрия берувчи ўзининг розилик аризаси билан тўлаши мумкин. Мурожаатда тилга олинганидек, Қўштепа тумани ҳокими ҳеч қандай буйруқ бермаган ва мажбурий равишда ҳеч кимдан хайрия маблағи ўтказиб бериш талаб қилинмаган.”

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram