Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРГА ЦЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАЛАРИ ЁТИҚИЗИЛМОҚДА

×

 2022-12-16 08:54:20    90

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани маҳаллаларидаги ички йўллар ободонлаштирилмоқда. Хусусан туманда “Обод қишлоқ” дастури бўйича маҳаллалар танлаб олиниб, йўл, ичимлик суви, электр тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари янги қиёфа касб этаётган бўлса, қолган маҳаллаларда ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ва бетон қопламаси ётқизиш, шунингдек шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан Қийқи маҳалласидаги Сардоба, Катта болтакўл маҳалласидаги Ёшлик,  Пахтакор маҳалласидаги Марғилонсой, Файз маҳалласидаги Ойдинкўл, Кўпирикбоши маҳалласидаги Булоқбоши, Қўрғонча маҳалласидаги Яккатут, Янгидўкон маҳалласидаги Сардоба, Қўрғонча маҳалласидаги Ободлик кўчаларида 6500 метр ички йўлларга цемент-бетон қопламалари ётқизилиши режалаштирилган бўлиб, бюджет маблағлари ҳисобидан 2660.9 миллион сўм ажратилди.

Ҳозирги кунга қадар ички хўжалик йўлларининг 5500 метр қисмига тўлиқ цемент-бетон қопламалари ётқизилди. Қолган 1000 метр қисмида эса ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.

 




 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram