Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-12-15 15:57:19    94

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани вакили С.Нуриддинов, Эшонгузар масжиди имом хатиби А.Парпиев ва Қорашбуво масжиди имом хатиби К.Акбаров, шунингдек мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган тинчлик сиёсати, инсон қадрини улуғлаш, айниқса ёшлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва бошқа долзарб мавзулар тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди.

Шунингдек сўзга чиққанлар томонидан ёшларни ёт ғоялардан асраш, динимизга зид бўлган ёт қарашлар, экстремистик ва террористик оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида йиғилганлар эътиборига махсус тайёрланган “Сохта даъволар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram