Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 8-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА КЎРКАМ ВА ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШ ОЛДИ

×

 2022-12-15 13:55:11    78

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2022 йилги “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида бутунлай кўркам ва замонавий кўриниш олди.

180 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса 1984 йилда қурилган. Дастлаб, 2021 йилда вилоят ҳокимининг Фармойишига асосан ҳудуддаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш мақсадида 90 ўринли мобил (контейнер) типдаги қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда эса “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида “296-HIKMK” МЧЖ томонидан таълим ташкилотининг 180 ўринли бино қисмида тўлиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Муассасада 1 миллиард 921 миллион сўм маблағ эвазига мавжуд бинолар ва гуруҳлар хоналари мукаммал таъмирланди, атроф девори қайта тикланиб кўркам қиёфа касб этди. Янги айвончалар қурилиб, канализация ва гуруҳ хоналаридаги ички хожатхона ҳамда қўл ювиш учун яратилган шароитлар янада яхшиланди. Бугунги кунда 270 нафар болалар учун замон талабларига мос таълим-тарбия оладиган масканга айлантирилди. Машғулотлар жараёнида фойдаланиш учун 32 турдаги тарқатма, кўргазмали материаллар, плакатлар билан таъминланди.

Бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек туман МТБнинг масъуллари, муассаса ходимлари, маҳалла нуронийлари ҳамда фаоллари иштирокида ушбу муассаса фойдаланишга топширилди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram