Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-12-15 08:24:33    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидан юборилган танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармозор маҳалласидан ёзяпмиз. Маҳалламизда электр бир кунда 5-6 маротаба ўчмоқда. ҲЭТ корхонасининг диспетчерлик рақамлари билан боғланиб бўлмаяпти. Энергетика вазири ўринбосари 1 соатдан кўп электр узилиши учун ҳудуд

раҳбарига чора кўрилишини айтган эди. Тегишли чора кўрилади деган умиддамиз”  – дея хабар қилинган.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги истеъмолчилар электр таъминоти ПС “Саткак” 110/35/10 кВ дан чиқувчи “Сармозор” 10 кВ узатмасидан бажарилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори 14-бобининг тегишли бандларига асосан энергия тизимларида қувват танқислиги даврлари учун электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвали тузилади.

2022-2023 йиллар учун тузилган чеклаш жадвалига асосан Сармозор 10 кВ узатмасига ҳам сутка мобайнида 8 соат чеклов вақтлари жорий этилган.10 кВ узатмаларда чеклов амалга оширилмаса энергия тизимларида қувват баланси бузилиши ва 110 кВ узатмаларда ўчишлар юз беради. Ушбу холатларни олдини олиш учун 6-10 кВ узатмаларда чеклов жорий этилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram