Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2022-12-14 09:53:52    88

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машиналари газ қуйиша олмаяпти мазмунида видеолавҳа тарқалди. Санаси номаълум хабарда, мазкур ҳолат Қўштепа тумани газ қуйиш шаҳобчасида эканлиги айтилган. Ушбу мурожаатга Республика тез тиббий ёрдам Фарғона вилояти Қўштепа тумани тез тиббий ёрдам бўлими томонидан қуйидагича муносабат билдирилди: - “Шу йилнинг 13 декабрь куни соат 6:00 ларда Қўштепа туманидаги “Safe Fergana Gaz” МЧЖга қарашли қуйиш шаҳобчасида 2 дона “Тез ёрдам” автомашинаси 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда газ билан таъминланиб, хизматга йўл олган. Хабарда айтилган 8 та автомашина ва уларнинг узоқ вақт кутиб қолгани ёлғон.

Шунингдек, бугунги кунда Қўштепа туманида 15 дона тез тиббий ёрдам автомашиналари бўлиб, улар газ ва бензинга мослашган. Чақирувларга кечиктирилмасликнинг олдини олиш мақсадида тез тиббий ёрдам автомашиналари бензин захираси билан таъминланган.

Ҳозирда тез тиббий ёрдам автомашиналарига газ қуйиш график асосида таъминланмоқда. Муаммолар кузатилгани йўқ.

Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда асосланмаган маълумотлар тарқатмаслик, ноўрин хулосага бормасликларини сўраб қоламиз.”

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.  



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram