Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-12-11 20:32:47    90

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа тумани Баланд масжид МФЙдан йўлланган танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баланд масжид МФЙда дарахтлар ноқонуний кесилди. Президентимиз “Яшил макон” лойиҳаси бўйича дарахт экишга тарғиб этаётган бир вақтда бизда кесиляпти. Мутасаддилар ҳолатни ўрганишини сўраймиз” – дея хабар қилинган.

Ушбу мурожаатга Қўштепа тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари томонидан қуйидагича муносабат билдирилди: - “Баланд масжид” қабристонида маҳалла фаоллари томонидан қурилиш қилиш мақсадида, 3 туп (Калифорния) терак дарахтлари қурилиш боп бўлиб етилганлиги учун кесиб олинганлиги аниқланди. Бундан ташқари қабристон ҳудудидаги мавжуд мевали боғ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги №101-сонли “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорига асосан кесиб ташланган.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддасида кўрсатилган “Ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмаслигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram