Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЙДОВЧИЛАРГА ВА ПИЁДАЛАРГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛДИ

×

 2022-12-09 08:58:44    83

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йил қиш мавсумида автомобил йўлларидаги транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ҳамда уларнинг ҳаракатланишларига қулайлик яратиш мақсадида жами 250 километр автомобил йўлининг 110 километр қисмига йўл чизиқлари чизилди.

Шунингдек, танспорт воситаларининг тартибли ҳаракатини таъминлаш мақсадида 4Н-922 Марғилон шаҳар – туман маркази автомобил йўлининг 8 километр ва 4Н 909 Пахтакор қишлоғи – Ўроқболға қишлоғи – Оқбўйра қишлоғи автомобил йўлининг 6 километр нуқтасидаги чорраҳага ҳамда 4Р-127 Марғилон – Сойбўйи автомобил йўлининг 5.5 километр қисмида ва 4К 858 Марғилон шаҳар – Ўроқболға қишлоғи А-373 автомобил йўли қисмларида шу йўлларнинг бир бири билан кесишмасида светафор қурилмаси ўрнатилиб ишга туширилди. Шу билан бир қаторда Қўрғонча МФЙ ҳудудидага 28-умумий ўрта таълим мактаби ва Шодлик МФЙ ҳудудидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби олдига мактаб ўқувчилари ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш ва кўнгилсиз воқеларнинг олдини олиш мақсадида кўчма светафор қурилмаси ўрнатилиб ишга туширилди.  









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram