Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЧИҚ ДАРСДА ЎҚИТУВЧИ НОАНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИДАН ФОЙДАЛАНДИ

×

 2022-12-09 08:50:46    128

PDF юклаш
Чоп этиш



Умумтаълим мактабларида мунтазам ўтказилиб келинаётган фан ойликлари тадбирилари ўқувчиларнинг фанларга, билим олишга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Мактабларнинг нафақат юқори синф, балки бошланғич синф ўқувчилари ҳам жуда катта қизиқиш билан фан ойликлари тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.

Шунингдек, мактабларда фан ойликлари тадбирларидан ташқари ноанъанавий очиқ дарслар ҳам ўтказилмоқда. Очиқ дарсларда устозлар замонавий педогогик технологиялардан фойдаланиб, дарс жараёнларини ташкил қилишмоқда.



Шундай очиқ дарслардан бири яқинда Қўштепа туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Муножатхон Сулаймонова математика фанидан 1-д синф ўқувчиларига “Содда фазовий шакллар” мавзусида очиқ дарс ўтди.

Очиқ дарсда ўқитувчи ўқувчиларнинг эпчиллигини, чаққонлигини янада оширувчи, хотирасини мустакамлайдиган ноанъанавий таълим методларидан фойдаланди.

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram