Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИЛЁСБЕК НОВИКОВНИНГ КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2022-12-08 07:36:51    96

PDF юклаш
Чоп этиш



Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар! Қадрли қўштепаликлар!

Бугун сиз билан биз жонажон юртимизнинг бош Қомуси-конституциямиз қабул қилинган куннинг 30 йиллиги арафасида турибмиз. Бу албатта, ҳар биримизда миллий ғурур, фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Чунки конститутция ҳар бир инсонга энг биринчи галда зарур бўлган эркин яшаш, билим олиш ва қатор ҳуқуқий имкониятлар шодасини ва ўз навбатида бурч ва мажбуриятларини белгилаб беради-ки, бу инсонларнинг жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида яшашларига тўла имконият яратиб беради. Конституцияда белгилаб қўйилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда биз ўз истак, ҳоҳишларимиз йўлида ҳаракатланамиз ва пировардида юрт тараққиётига хизмат қиламиз, у белгилаб берган йўлдан оғишмай ҳаракат қилиб ният-мақсадларимизга эришишимиз, бу албатта, юртимиздаги демократик жараёнларнинг интиқоси ҳисобланади.

Азиз юртдошлар!

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барчаларингизни чин дилдан муборакбод этаман. Сизларга оилавий хотиржамлик, сихат-саломатлик, эл-юрт тараққиёти йўлидаги меҳнатларингизга унум ва барака тилаб қоламан.

Яна бир бор, айёмингиз қутлуғ бўлсин, азиз ҳамюртлар!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram