Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-12-07 15:58:25    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган Гулмирахон Раҳматова туман ҳокимига оилавий шароитининг оғирлиги ҳамда фарзандини даволатиши учун ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Дилшоджон Камоледдинов ва туман ҳокимининг маслаҳатчиси Муҳаббатхон Мўйдиновалар Қоракалтак МФЙда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Гулмирахон Раҳматованинг хонадонида бўлишиб, унинг холидан хабар олишди.

Қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан яшаётган аёлнинг оилавий шароити инобатга олиниб, “Султонбек файз саҳовати” фермер ҳўжалиги раҳбари Зуҳриддин Тожиматов ҳомийлигида тўрт миллион беш юз минг сўм миқдорда ёрдам кўрсатилди.  


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram