Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” ЭСДАЛИК НИШОНИ ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ТОПШИРИЛДИ (ФОТО)

×

 2022-12-06 12:58:26    95

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тумандошларимизнинг 112 нафарига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ўз сўзида йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, бу нишон мукофот бўлибгина қолмай, олдинда турган вазифалар ижроси йўлида мотивация эканини билдирди. Шунингдек барчага соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик тилади.

Тадбирда сўз олган Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси Авазжон Эргашев ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарихий асослари ва мазмун-моҳияти ҳақида қисқача гапириб ўтди.

Шундан сўнг мукофотга лойиқ деб топилган ҳар бир тумандошларимизга эсдалик нишонини туман ҳокими И.Новиков тантанали равишда топширди.

 





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram