Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-30 18:45:58    80

PDF юклаш
Чоп этиш



Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди.







Туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, сиёсий партиялар ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияни туман ҳокими И. Новиков бошқариб борди.

Сессия кун тартибидан Қўштепа туманида “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан директорлиги бўшаб қолган тумандаги умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларни кўриб чиқиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар ўрин олди.




Дастлаб кун тартибидаги биринчи масала “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди.








Шунингдек сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан директорлиги бўшаб қолган тумандаги умумтаълим мактаблари директорлигига номзодлар масаласи ҳамда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, сессия кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram