Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАШАББУС НАТИЖАСИ: МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

×

 2022-11-30 09:44:54    80

PDF юклаш
Чоп этиш



Икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.

Қўштепа туманида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Хусусан тумандаги ёнма-ён жойлашган Қоражийда, Хўжақишлоқ ва Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар бу борада бирдам ва аҳил бўлмоқдалар.

Ушбу маҳаллаларнинг аҳолиси мазкур лойиҳанинг жорий йилги биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин олишган эди. Натижада Қоражийда қишлоғидаги электр таъминотини яхшилаш учун 1 миллиард 80 миллион сўм маблағ ажратилиб, ишлар ўз ниҳоясига етказилди.

Ушбу лойиҳанинг иккинчи мавсумида эса ғолиб бўлган Хўжақишлоқ ва Халқобод маҳаллаларига ҳудудлардаги ички йўлларни асфальтлаш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўмдан, жами 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилди.

Айни кунларда Хўжақишлоқ маҳалласидаги Нурли тонг, Истирохат, Халқобод маҳалласидаги Хамжиҳат, Шаффоф, Гиламчи, Қоражийда маҳалласидаги Жасорат ҳамда Имкон каби кўчаларнинг 7 километрдан зиёд қисмида ички йўлларни асфальтлаштириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли эса юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан бениҳоят мамнун.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram