Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-29 16:04:51    138

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани вакили С.Нуриддинов, “Исмоил Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби А.Мирсаидов, шунингдек тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган тинчлик сиёсати, инсон қадрини улуғлаш, айниқса ёшлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва бошқа долзарб мавзулар тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди.

Шунингдек сўзга чиққанлар томонидан ёшларни ёт ғоялардан асраш, динимизга зид бўлган ёт қарашлар, экстремистик ва террористик оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида йиғилганлар эътиборига махсус тайёрланган “Сохта даъволар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram