Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 ЭШОНГУЗАР МАҲАЛЛАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-28 16:30:10    200

PDF юклаш
Чоп этиш



Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров ва Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди судьяси С.Акбаров иштирокида Қўштепа туманидаги “Эшонгузар” МФЙда “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ҳамда МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасига асосан хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хусусан хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шакилларини татбиқ этиш юзасидан ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муносабатини шакиллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида маҳаллалардаги “Аёллар маслаҳат кенгашлари”да “Ҳуқуқий билимлар” мавзусида оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябр куни қабул қилинган “Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram