Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УСТОЗ ЖУРНАЛИСТ ХАДИЧАХОН КАРИМОВА ТАВАЛЛУДИНИНГ 70 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-05 17:31:20    114

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги “Истиқлол” Маданият уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси устоз журналист Хадичахон Каримова таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Устоз журналист Хадичахон Каримова 2001 йилда “Шуҳрат” медали, 2022 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. Хадичахон Каримова соҳанинг мусаҳҳихликдан бош муҳарриргача бўлган йўлини босиб ўтган заҳматкаш, фаол, маънавий етук, ўз касбини севган, бошқалар дарди-ю қувончини ўзиники деб билган, ҳар сонияда янгиликдан хабардор бўлишни, ахборот технологияларни ўзлаштиришни муҳим ҳисоблаб ижод қилаётган жонкуяр журналистлардан биридир.



Устоз журналист Хадичахон Каримова Қўштепа тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Истиқбол йўли” газетасида муҳаррир ўринбосари бўлиб фаолият юритиш билан бирга 17 йилдан буён вилоятнинг “Ойдин” газетасига бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. Устоз фаолият олиб бораётган ҳар икки нашр ҳам иқтисодий мустақил фаолият юритади.

Фидойи журналист “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил”, “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил”, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” ҳамда “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.






Бугун бўлиб ўтган тадбирда вилоят ва туман ҳокимлигининг масъуллари, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, устознинг яқинлари  иштирок этдилар.





Тадбирни, туман ҳокими Илёсбек Новиков кириш сўзи билан очиб, Хадичахон Каримованинг ҳаёт йўли ва шу соҳада эришган ютуқлари ҳақида гапирди. Устозни таваллуд куни билан қутлаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.








Ижодий кечани Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов олиб борди ва Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлимининг эсдалик совғаларини топширди. Тадбир давомида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ҳалимбеков, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Сохибжамол Тонготарова, шоиралар Зуҳрахон Алиева, Ўктамхон Солиева ва бошқалар фидойи журналист Хадичахон Каримовани таваллуд куни билан табриклаб, ўзларининг дил изхорларини билдириб, эсдалик совғаларини топширдилар.  




Тадбир туман маданият уйи бадиий хаваскорлик жамоасининг чиқишлари билан янада қизғин тус олди.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram