Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

×

 2022-09-30 11:40:31    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Савол: Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш қандай ҳолатларда тўхтатилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори 1-иловасининг “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандида:

“Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш:

а) қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;

ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;

оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

“Ягона реестр” АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;

болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

б) ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади. Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта амалга оширилади;

Тўловларни тўхтатиш (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлар бундан мустасно) “Ягона реестр” АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.

Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади” деб кўрсатилган.

Саволга Қўштепа тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Ш.Шаропов жавоб берди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram