Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-29 14:10:07    143

PDF юклаш
Чоп этиш



1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қўштепа туманидаги “Хосиятхон хожи она” тантаналар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда сектор раҳбарлари, ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган педагог ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар ҳамда фахрий ўқитувчилар иштирок этишди.






Тадбир аввалида туман ҳокими Илёсбек Новиков устоз ва мураббийларни бугунги касб байрамлари билан табриклаб, келажак эгаларимизга таълим-тарбия бериш йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади. Шунингдек, жорий йилда таълим соҳасида эришган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди. 





Шундан сўнг бир гуруҳ устоз ва мураббийларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари топширилди.





Тўкин дастурхон атрофидаги гурунг ва суҳбатлар тадбир иштирокчиларини, таълим тизими ходимларини бир бирларига янада яқинлаштирди.

Байрам тадбири меҳмонларнинг дил сўзлари ҳамда туман Маданият уйи хонандалари ва мактаб ўқувчиларининг куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда давом этди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram