Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ПАХТА-2022”: ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ТЕРИМ АВЖИДА

×

 2022-09-27 08:47:16    104

PDF юклаш
Чоп этиш



#Инсон_қадри_учун 

Миришкор деҳқонларнинг меҳнатларининг самараси бугун далаларга оқ олтинга айланган. Шу кунларда Қўштепа туманида пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Фермер хўжаликлари аъзолари билан бирга кўнгилли ҳашарчилар ҳам оқ олтин хирмонига ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Дам олиш кунлари эса сектор раҳбарлари ҳам ташаббус кўрсатиб, ҳашарда иштирок этмоқдалар.

“Катта болтакўл” ММТПга қарашли “Мухаммадкарим Асилбек” фермер хўжалигида ташкил этилган ҳашарда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Исмоилов ва туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимовалар ҳам иштирок этишди.  

Ушбу фермер хўжалигида чигитни ерга қадаб, бугунги кунда пахтани нест-нобуд қилмасдан саранжомлаб олишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган илғор теримчиларга совғалар топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қўштепа туманида теримчиларга муносиб меҳнат шароитини яратиш мақсадида иссиқ овқатлар билан таъминланиб, пахта далаларида концерт дастурлари ҳам ташкил этиляпти.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram