Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУ ЙИЛГИ "БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРИ 15-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМГА АЙЛАНИБ КЕТДИ

×

 2022-09-05 11:55:01    152

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Бугун, ўқув йилининг биринчи кунида туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.  

Бу йилги “Биринчи қўнғироқ” тадбири 15-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Чунки, Янгидўкон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ушбу таълим муассасасининг мавжуд ўқув бинолари 4851,8 млярд сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди ҳамда 300 ўринли қўшимча ўқув бино қуриб битказилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “ООО Заман Булдинг” МЧЖ томонидан олиб борилди. Шунингдек, синф хоналари тўлиқ ўқув жиҳозлари билан жиҳозланди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман раҳбари Илёсбек Новиков барча ўқувчиларни 2022-2023 ўқув йили билан самимий муборакбод этди.

Байрам тусини олган дастурда мактаб устозлари ва ўқувчи ёшлари ўзларининг бадиий чиқишларини намойиш этишди.

Тадбир давомида мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борган пудратчи ташкилот “ООО Заман Булдинг” МЧЖ ишчи-ходимларига миллий урф-одатларимизга кўра тўн ва чорси топширилди.

Шуни алоҳида такидлаш лозимки, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 15-умумтаълим мактабининг баскетболчи қизлари жамоаси 1-ўринни эгаллаб, октябр ойида Сингапурда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этидиган бўлишди. Тадбирда туман раҳбари жамоа ғалабасини алоҳида эътироф этиб, келгусидаги мусобақаларда улкан зафарлар тилади.

Шундан сўнг туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳамда маҳалла нуронийлари, фахрий устозлар, мактаб маъмурияти 1-синфга қабул қилинган болажонларга Президент совғаларини ҳамда мактабнинг рамзий калитини тантанали тарзда топширдилар.

“Билимлар куни” тадбирлари тумандаги барча мактабларда юқори савияда ўтказилди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram