Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-26 02:16:32    238

PDF юклаш
Чоп этиш



Туман Маданият марказининг саҳнида туман Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 30-июн ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ва Қўштепалик ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими Илёсбек Новиков очиб берди ва ёшларни байрам билан қизғин муборакбод этди.






Шундан сўнг кечанинг асосий қисми 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларини тантанали топшириш маросими бошланди. 








“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туманда, вилоятда ва республикада ўтказилган мусобақаларда фаоллик кўрсатган ва юқори ўринларни эгаллаган ёшларга, ўз фаолиятини самарали олиб бораётган ёшлар етакчиларига, ҳамкор ташкилотларга, йилнинг энг намунали сардорларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари, шунингдек, сектор раҳбарларига ҳам “Ташаккурнома”лар топширилди. 








Байрам тадбири давомида гала концерт ҳам бўлиб ўтди. Кечага элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг ташрифи ва улар томонидан ижро этилган қўшиқлар байрамона кайфият улашди. Бундан ташқари туман Маданият бўлими санъаткорларининг чиқишлари ҳам тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram