Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН–ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ” ШИОРИ ОСТИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2022-05-30 15:15:12    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари каби Қўштепа тумани ҳам яна бир катта маънавий-маърифий тадбирга мезбонлик қилмоқда.

Туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида бир ҳафта мобайнида “Янги Ўзбекистон –инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар намойиши бўлиб ўтади. Бугунги илк маънавий-маърифий тадбир Қўштепа туманидаги Маданият марказида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 





Тадбирда сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, нуроний онахон ва отахонлар, шунингдек, ёшлар иштирок этишди. 



Тадбирни туман ҳокими Илёсбек Новиков кириш сўзи билан очиб, юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар ҳақида гапириб, туманимизга ташриф бюрган барча санъаткорларга ўзининг миннатдорчилигини билдирди. 




Шундан сўнг туман раҳбари тадбирда иштирок этаётган барча аёлларни вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган оналарга эҳтиром фестивали билан қизғин табриклаб, Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева ва таниқли  эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаеваларга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатди.








Дарҳақиқат, халқимиз элимиз суйган санъаткорлар ва ижодкорлар билан гурунгларни, учрашувларни жуда-жуда соғинган экан. Маданият ва санъатга ошуфта қўштепаликлар Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, бадиий сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, “Маърифат” тарғиботчи Обиддин Маҳмудов, эстрада хонандаси Сайдвали Азимов ва бошқа элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқларга жўр бўлишиб, даврада рақсга тушиб, хиром айлашди.










Эслатиб ўтамиз, “Янги Ўзбекистон –инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган концерт дастурлари бугун, соат 16.00 да Ғиштмон Маданият марказида бўлиб ўтади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram