Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-28 20:59:38    92

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, туман ҳокимлигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўткзилди. Туман ҳокими И.Новиков томонидан масъул раҳбарлар ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига жойларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ишларини мунтазам равишда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман Маданият марказида ёшлар ўртасида спортнинг “Шахмат” тури бўйича Ёшлар ишлари агентлиги директори кубогининг вилоят босқичи ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга берилаётган эътиборлари натижасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинаётганлигини такидлаб ўтди ҳамда мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади.



Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 42-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари мактаб битирувчиларининг якуний имтиҳон топшириш жараёнлари ва уларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман раҳбари Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сара насил чорва” фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Кичик саноат зонаси” ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ушбу ҳудудда амалга оширилиши белгиланган саноат лойиҳаларини қисқа муддатда ишга тушириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров ташаббуси билан вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали туманимизда ҳам юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими жамоат ишларида кўп йил самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.



Туман раҳбари мутасадди раҳбарлар билан биргаликда туманда пиллачилик соҳасини ривожлантириш ҳамда хонадонларда ипак қурти боқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пилла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram