Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИЛ БИЛИШ, ЯНГИЛИККА ИНТИЛИШ УЧУН ХОҲИШ ВА ҲАРАКАТНИНГ ЎЗИ КИФОЯ

×

 2022-05-28 14:23:28    187

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ташкил этилган ҳафталик доирасида 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Мен дунёни биламан” шиори остида чет-тиллари фестивали бўлиб ўтди.





Тадбирда Қўштепа тумани Мактабгача таълим бўлими мудири Иқболхон Махмудова ҳамда соҳа мутахассислари, шунингдек, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган инглиз тили ўқитувчилари иштирок этишди.

Фестивал доирасида 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти инглиз тили ўқитувчиси Махлиё Юнусова томонидан тарбияланувчилар билан “Боғчамизга ҳуш келибсиз” мавзусида очиқ машғулот ноанъанавий усулларда олиб борилди. 






Машғулотлар давомида муассаса тарбияланувчилари тадбир иштирокчиларига ўзларининг билим ва иқтидорларини намойиш этишди. Туманнинг энг чекка қишлоқларидан бирида яшашсада, ингилиз тилини равон талаффуз қилиб, тарбиячилари билан бемалол мулоқот қила олган болажонларга ҳамма бирдек ҳавас қилди.




Шуни алоҳида такидлаш керакки, бу болалар боғчаси энг олис ҳудудда жойлашган бўлсада, барча шароитлар яратилган. Машғулотлар ҳам замон талабига мос равишда олиб борилмоқда. Демак, тил билиш, янгиликка интилиш учун хоҳиш ва ҳаракатнинг ўзи кифоялигини инглиз тили ўқитувчиси Махлиё Юнусова яна бир бора ҳамкасбларига кўрсатиб берди.    




Тадбир давомида туман мактабгача таълим ташкилотларининг чет тили ўқитувчиларининг мактабгача таълим ёшидаги болаларга чет тилларини ўргатишда қўлланиладиган “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида яратилган кўргазмалари намойиши ҳам бўлиб ўтди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram