Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-05-28 10:38:25    89

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали “Резервуарларни йўқ қилишмоқчи. Илтимосимиз – сув иншооти сақлаб қолинсин” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қумтепа МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Туман сув таъминоти корхонаси давлат сув тўплаш резервуарларини йўқ қилмоқда. Президентимиз сув таъминотини яхшилаш бўйича қанча жон куйдирмоқда, бунинг учун маблағ ажратмоқда. Бизда эса айримлар давлат мулкини талон-торож қилмоқчи. Резервуарлардан боғчага ҳам сув берилади. Сув иншооти сақлаб қолинишини сўраймиз” – дея шикоят қилинган. 

Қумтепа маҳалласидан йўлланган ушбу мурожаат юзасидан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа туман бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

“Ушбу сув минораси узоқ йиллар давомида фойдаланилмаганлиги сабабли яроқсиз холга келиб қолганлиги учун “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа туман бўлими томонидан Қумтепа МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қайта реконструкция қилиш ишлари олиб борилди ва сув минорасини ўрнатиш учун ер ости асос қатламига бетон қуйиш ишлари бажарилди.

Таъмирлаш ишларини олиб бориш жараёнларида ҳудуддаги аҳоли хонадонларида ва мактабгача таълим муассасасида тоза ичимлик сувида узилиш холатлари бўлмаган.

Бугунги кунда ер ости асос қатламига бетон қоришмалари қўйилганлиги учун сув минорасини тез фурсатда ўз ўрнига қайта ўрнатилишини маълум қиламиз”.  

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram