Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒОЛИБЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2022-05-28 09:39:26    124

PDF юклаш
Чоп этиш



Ёшлар – қудратли давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади.

Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.

Шу маънода бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий этишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан юртимизнинг ҳар бир гўшасида спорт мусобақаларини ўтказишга старт берилган эди.

Хусусан, Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида спортнинг “Футбол” ва “Мини футбол” турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубогининг туман финал босқичлари ўтказилди. Унда туманимиздаги 18-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат жамоалар муносиб иштирок этди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизматининг масъул раҳбарлари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга берилаётган эътиборлари натижасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинаётганлигини такидлаб ўтди.





Шундан сўнг ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ва сектор раҳбарлари иштирокида мусобақа ғолибларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлари ҳамда кубоклар топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram