Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТМОҚДА

×

 2022-05-27 17:26:46    94

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ташаббуси билан бу йил вилоятимизда иккинчи марта “Оналарга эҳтиром” фестивали ўтказилмоқда. Бир неча кундир ушбу тадбирлар Қўштепа туманида ҳам кенг нишонланмоқда.

“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида туманимиздаги барча корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар ташкилланмоқда. Шунингдек, фестивал доирасидаги тадбирлар мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам зўр уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.  





“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари томонидан юртимиз равнақи йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилган ва қилаётган онахонларга, опа-сингилларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Бугун туман ҳокими И.Новиков ва ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар жойларда бўлиб, давлат ва жамоат ишларида кўп йил самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ онахонларни манзилли йўқлаб, уларга самимий иззат-икром кўрсатишди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram