Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХУШХАБАР!
2022-05-26 10:23:48 83
Юртимизда умумтаълим мактабини битираётган ўқувчилар ўртасида республика чемпионларини муносиб тақдирлаш учун Ўзбекистон чепионати мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларни муносиб тақдирлаш, уларга қўшимча грант асосида олий ўқув юртига кириш имтиёзини берувчи мусобақада вилоятимиз терма жамоаси сафида Қўштепа туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг уч нафар битирувчилари ҳам иштирок этишди.
Ушбу мусобақада қатнашган Нилуфар Хабибуллаева, Шохсанам Олимжонова, Моҳичехра Хакимжоновалар совринли ўринни қўлга киритишиб, муддатидан олдин олий таълимга кириш имкониятини қўлга киритишди.
Президентимизнинг спортга бераётга эътиборлари туфайли 2019-2020-ўқув йилидан буён 15-умумий ўрта таълим мактабининг 11 нафар битирувчилари олий таълимга грант асосида қабул қилинди.
Биз ҳам қўштепалик спортчи қизларимизни ғалабалари билан муборакбод этамиз!