Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАБАРЛАР ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2022-05-25 16:38:01    71

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоятимизнинг барча жойларида бўлагани каби Қўштепа туманида ҳам “Оналарга эҳтиром” фестивали кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Бугун туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Исмоилов ва Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимовалар томонидан юртимиз равнақи йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилган онахонларга эҳтиром кўрсатилди.



“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбир 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди. 



7-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинининг масъуллари, фахрий устозлар ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Тадбир давомида Президентимизнинг мактабларни битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, мактабнинг жонкуяр устозларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди. 



Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Э.Абдухамидов ташаббуси билан 8-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида стипендия жорий этилган эди. Аъло ўқиши, намунали ҳулқи билан барчага намуна бўлган 3 нафар ўқувчининг ҳар бирига 200 минг сўмдан “Етакчи стипендияси” топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram