Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН ТУМАНИМИЗДАГИ БАРЧА МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” САДОЛАРИ ЯНГРАДИ

×

 2022-05-25 13:47:31    106

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, 25 май куни Қўштепа туманидаги барча мактабларда 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.

Ўқувчилар ҳаётидаги мактаб йилларининг яна бир йили ортда қолган бўлса, 2206 нафар битирувчилар учун бугун янграган қўнғироқ уларнинг мактаб ҳаётидаги сўнгги қўнғироғи бўлди. Олдинда имтихонлар ва катта ҳаётга қадам...





Қўштепа туманидаги барча таълим масканларидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланди.




Туман ҳокими Илёсбек Новиков 1- ва 2-ИДУМИдаги тадбирларда иштирок этиб, битирувчиларга Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларни ушбу кун билан қутлаб, уларга ҳаёт йўлларидаги имтихону синовларда омад тилади.






Тадбир доирасида 2021-2022 ўқув йилида фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар, жонкуяр мураббийлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.






Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастурлар ҳам намойиш этилди.

Тадбир сўнгида битирувчи синф ўқувчилари таълим берган устозлари, севимли таълим масканлари, ўзлари учун яратилган барча шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Қалбларни ҳаяжонга солувчи “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram