Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЎРМОН МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ КЎПРИК ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-19 22:09:24    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун яна бир қулайлик яратиш мақсадида “Катта Фарғона канали”нинг ушбу ҳудудидан ўтувчи қисмида янгидан замонавий кўринишда қуриб битказилган кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ҳамда дўрмонликлар иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда яратиб берилаётган кенг имкониятларни такидлаб, ушбу замонавий кўприкни очилиши билан ҳудуд аҳолисини табриклади.




Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 4К 913 “Дўрмон-Деҳқонобод-Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг ПК 0+100 да жойлашган ушбу кўприк “Фарғона УФК” МЧЖ томонидан 3.4 миллиард сўмга реконструкция қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram